Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корхона ва ташкилотлар диққатига!!!

2021-07-30 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 202-сон қарори 15 июлдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжат доирасида "ифлослантирувчи тўлайди" тамойили асосида, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар учун белгиланган базавий ставкалар, агарда корхона ва ташкилотларда чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги паст бўлган ёки умуман ўрнатилмаган тақдирда, шунингдек ташланмаларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқча ташланаётган ҳолларида тўлов миқдори олдингига нисбатан юқори ҳолда ҳисобланади.

Шу ўринда, барча тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ташланмаларнинг меъёр даражасида бўлишига қатъий эътибор қаратишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз!!! Мазкур қарор бўйича ҳисоботлар жорий йилнинг 3-чораги якуни билан қабул қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться