Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга қарши курашишнинг устувор масалалари муҳокама қилинди

2021-07-30 | Сиёсат

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида «Коррупцияга қарши курашишнинг устувор масалалари» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.

Халқаро анжуманда Олий Мажлис палаталари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Бизнес-омбудсман, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати каби қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, БМТ ГМЖБ, «Минтақавий мулоқот» ХННТ сингари халқаро ташкилотлар вакиллари, ва экспертлари иштирок этди.

Бундан ташқари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раисининг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус вакили Анита Рамасастри анжуман иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Унда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш сиёсатининг устувор йўналишларига эътибор қаратиб, уларда халқаро ҳужжатлар ва нормалар талабларига мос эканлигини билдириб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган масалалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. 

Иштирокчилар ушбу ҳужжатларнинг амалий аҳамиятини эътироф этиш баробарида, коррупцияга қарши курашишга комплекс ёндашган ҳолда институционал ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланганини қайд этдилар.

Мазкур меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияга қарши курашиш бўйича  превентив механизмлар ва коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, давлат хизматчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган механизмлар белгиланмоқда.

Муҳокамалар жараёнида масъуллар ҳужжатларда белгиланган ҳар бир вазифанинг амалга оширилиш жараёнлари ҳамда механизмлари тўғрисида маълумот берилди.  

Анжуман  якунида халқаро ва маҳаллий экспертларнинг мазкур йўналишда амалга оширилган ишларни эътироф этган ҳолда, соҳани янада такомиллаштириш, ривожланган мамлакатлар тажрибасини самарали қўллаш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилиб, иш жараёнида қўллаш учун қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться