Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Электр энергияси ва газ таъминоти”: 29 июль куни республика миқёсида амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида
2021-07-30 | Жамият
Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 29 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Ғаллаорол туманидаги “Бахт” МФЙ ҳамда Зарбдор туманидаги “Равот” МФЙ ҳудудида темир-бетон таянч устунлари ўрнатиш, Арнасой туманининг “Тинчлик” МФЙ ҳудудида электр узатиш тармоқларини тортиш ҳамда трансформатор пунктидан кучланиш беришга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари Пахтакор туманидаги “Боғишамол” ва “Пахтакор” ҚФЙ ҳудудларида 160 кВАли янги трансформатор пунктини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Пайариқ тумани “Бахрин” маҳалласига қўшимча сифатида 160 кВ қувватли трансформатор ўрнатилди. Хизмат вазифасини ўтаб бўлган 63 та эски симёғочлар темир-бетон таянчларга алмаштирилиб, янги электр узатиш тармоғи тортилди. “Тараққиёт” маҳалласида ҳам 58 та янги темир-бетон таянчлар ва 160 кВли қўшимча трансформатор ўрнатилди. Дастур бўйича бу маҳаллаларга яна 54 та янги таянч ўрнатилиши режалаштирилган.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Қизилтепа туманидаги “Демас” маҳалласида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 8 км узунликда электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари 120 та янги электр устунлари ўрнатилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Қизилтепа туманидаги “Демас” маҳалласида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 8 км узунликда электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари 120 та янги электр устунлари ўрнатилди.
Поп туманидаги Қўштепа ва Яккатут маҳаллалари “Обод қишлоқ” дастури асосида Қўштепа ва Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган бўлиб, ҳозирда мазкур маҳаллаларда дастур асосида тўлиқ ишлар якунига етди. Қўштепа маҳалласига, умумий 3,4 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 96 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб монтаж қилинди. Яккатут маҳалласига, умумий 2,1 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 59 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, қўшимча қуввати 250 кВА ҳамда 400 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб монтаж қилинди.
Бўстонлиқ туманида модернизация ва реконструкция қилиш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари доирасида ХЛ-35 кВлик “Л-СИЖЖАК-1” подстанцияси кўрикдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Давлат дастурлари асосида ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Ҳудуддаги “Йўлдош-8” мавзеси “Йўлдош” МФЙдаги 2841-сонли трансформатор нимстанциясида, шунингдек, Учтепа туманидаги Чилонзор 23-мавзе, “Тинчликобод” МФЙдаги 1832-сонли трансформатор нимстансиясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Пойтахтдаги 616 799 нафар истеъмолчининг 43 8512 таси кўп қаватли, 178 287 таси эса ерли аҳоли хонадони ҳисобланади. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида аҳоли истеъмолчилари хонадонларига 114 962 та “ақлли” ҳисобдон ўрнатилди. Шундан, 108 269 таси “Billing Gaz” дастурига уланди. 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Янги Ҳаёт туманидаги маҳаллаларда зулфин ва газ кувурлари кўрикдан ўтказилиб, мавсумга тайёрланмоқда.
2021 йилнинг биринчи ярмида Андижон вилоятидаги 2 978 та табиий газ истеъмолчилари хонадонига замонавий энергия тежамкор газ ускуналари ўрнатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги