Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Шеробод туманининг “Ойинли” маҳалласида бўлиб, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалий тадбирлар ташкил этилиб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шеробод туманида “Обод қишлоқ” дастурига кўра 2021 йилда “Ойинли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жарқўтон ва Ойинли қишлоқларида 30 млрд 287 млн сўмлик ободонлаштириш, таъмирлаш, тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб;
Унга кўра 36 км ички йўллар, 2 км пиёдалар йўлаклари, 10 км сув тармоғи қурилиши, 400 дона дарахт ва кўчатлар экиш, 6 дона чиқинди қутилари ўрнатиш, 18 дона тунги ёритиш тизимлари ўрнатиш, 89 дона таянч устунлари ўрнатиш, 5 км узунликда электр тармоғи тортиш ва 3 дона трансформатор ўрнатиш, 16 дона янги газ баллонлари тарқатиш, 78 та якка тартибдаги уй жойларни таъмирлаш, 750 метр узунликда янги деворлар қуриш, 1 дона мактабни реконструкция қилиш ва 1 дона янги мактаб филиали қуриш, 1 дона боғча биносини реконструкция қилиш, 1 дона ҚОП биносини таъмирлаш ва бошқа ободонлаштириш ишлари кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда:
- “Ойинли” маҳалласи биносида ҳомийлик асосида 80 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишлари якунланди.
- 9 км ички йўлларга ҳашар йўли билан 89 млн. 600 минг сўмлик тош тўшалди.
- Дастурда кўрсатилган 400 дона дарахт ва гул кўчатлари ўрнига 1200 дона дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Шундан, 9 млн сўмлик 600 дона арча кўчатлари экилди.
- Фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар 80 фоизга бартараф этилди. (Жумладан: 1200 метр ҳовли деворлар ва 100 дан ошиқ ноқонуний қурилиш объектлари (ҳожатхоналар, молхоналар, бостирмалар, қўшимча хўжалик бинолари) объект эгалари ҳисобидан буздирилди)
- Аҳоли томонидан дастурдаги 620 та яшаш уйларида фасад қисмини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
- 9 дона бозор инфраструктура объектлари қурилмоқда.
- 1 дона янги трансформатор ва 14 дона электр таянч устунлари ўрнатилди. 3 дона трансформатор пункти ва 7 км ҳаво электр тармоғи жорий таъмирланди.
- 16 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.
Ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш бўйича
- 40 мактаб биносини капитал таъмирлаш;
- 40 мактаб филиалини реконструкция қилиш;
- Ичимлик суви объекти ва сув қувурлари қуриш;
- 85-сонли ҚОП биносини реконструкция қилиш;
- 17-сонли МТТ биносини реконструкция қилиш;
- Тунги ёритиш устунлари ўрнатиш ва йўлаклар қурилиши юзасидан туман ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва ишлар бошлаб юборилди.
- Давлат хусусий шерикчилик асосида 50 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди.
- Маҳаллага бириктирилган масъуллар томонидан доимий равишда фуқаролар ўртасида тушунтиришлар, уйларни ва дарахтларни оқлаш, томорқа ер майдонларида экинлар экиш, ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
- “Ойинли” маҳалласидаги хонадонлардан таъмирлаш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича тумандаги барча ташкилотлар 5 тадан хонадонга бириктирилиб, хонадонларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги