Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди

2021-07-29 | Жамият

Ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни компютер технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш, ахборот технологиялари соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида республика бўйлаб Рақамли технологиялар ўқув марказлари босқичма-босқич барпо этилмоқда.

Мазкур ўқув марказларидан яна бири Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида  ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув марказ Қашқадарё вилоятида ташкил этилган ўнинчи ўқув маркази ҳисобланади. 
 
Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Деҳқонобод тумани ҳокимлиги, кенг жамоат вакиллари ҳамда шаҳар ёшлари иштирок этишди.
 
Мазкур марказда аҳоли ва ёшларнинг ҳамда давлат бошқарув органлари ходимларининг ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
 
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек уларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, старт-ап лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб этиш учун мўлжалланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться