Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Грузиялик экспертлар билан ҳамкорлик
2021-07-28 | Сиёсат
Грузия Республикасидан ташриф буюрган давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Гиорги Цхакая Нурафшон шаҳрида бўлиб Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Абдусатторов билан учрашди.
Унда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда соҳани таҳлил қилиш ва келгусида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мақсад — мамлакатимизда жисмоний ҳамда юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдир.
Грузиялик эксперт томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига оид қонунчиликни ўрганиш ва халқаро тажриба асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Шунингдек, қўшма лойиҳа доирасида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси, Давлат хизматларини кўрсатишда стандартлар ва тизимни янада такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқилади.
Гиорги Цхакая Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар бўйича соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди.
Манба: ЎзА