2021 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан видеомулоқот шаклида учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Латвия алоқаларининг сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқоти ҳамда “Ўзбекистон – Латвия – Европа Иттифоқи” шаклидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ҳамда алоҳида минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги