Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Футзал. Терма жамоамиз халқаро турнирнинг ярим финалида

2021-07-28 | Спорт

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Литва мамлакати мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Ўз тарихида иккинчи бор мундиалда қатнашаётган термамиз бу гал аввалгисиданда ижобийроқ натижани кўзлаётганлиги сир эмас. Шу мақсадда халқаро йиғинлар, дунёнинг кучли термалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тайёргарликлардан бири бу гал Таиландда уюштирилмоқда.

Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги терма жамоамиз 25 июлдан бошланиб, 30 июлга қадар давом этадиган халқаро футзал турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда. Футзалчиларимиз мусобақанинг «А» гуруҳ босқичи доирасида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашди. Косова ва Мозамбик термаларини йирик ҳисобларда мағлуб этган юртдошларимиз майдон эгаларига қарши тенг курашлар остида ўтган ўйинда мағлубиятга учради ва гуруҳдаги иккинчи ўрин билан ярим финалга йўлланма олди. Энди футзалчиларимиз ярим финалда «В» гуруҳида баҳс олиб борган Эрон, Миср, Тожикистон ҳамда бўлажак жаҳон чемпионати мезбони Литва терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда биринчи ўринни эгаллаган Эрон термасига қарши майдонга тушади.Иккинчи ярим финалда эса Таиланд ҳамда Миср термалари ўзаро куч синашишади. Ўйинлар бугун бўлиб ўтади. 

«Континентал» халқаро турнирининг гуруҳ босқичида ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар натижалари:

1-тур. 25 июль

Ўзбекистон – Косова – 6:3

Голлар: Даврон Чориев (1, 2, 37), Дилшод Раҳматов (18), Ихтиёр Ропиев (22), Хушнур Эркинов (36) – Салиху Меритон (6), Мергим Дервишаж (8, 17).

2-тур. 26 июль

Мозамбик – Ўзбекистон – 0:10

Голлар: Илҳомжон Ҳамроев (9), Акбар Усмонов (13, 21), Анасхон Раҳматов (21), Ихтиёр Ропиев (25, 39), Элбек Тўлқинов (29), Хушнур Эркинов (29), Дилшод Раҳматов (33), Музаффар Аҳаджонов (35). 

3-тур. 27 июль

Таиланд – Ўзбекистон – 4:3

Голлар: Супхавут Туенкланг (11, 26), Жетсада Чудех (4-ўз дарв., 26), Ворасак Срирангпирот (40) – Ҳусниддин Нишонов (19), Даврон Чориев (28).

Йиғин давомида Баҳодир Аҳмедовга испаниялик Aркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳорати бўйича ёрдам беришяпти.

Манба: ЎзА

Поделиться