Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янгича чирой очаётган Қоракўл туманининг обод масканлари
2021-07-28 | Жамият
Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Қоракўл туманига ташриф буюрди ва мутасаддилар билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти ҳамда туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида “Мирзақалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганилди.
Шунингдек, маҳалладаги барча инфратузилма обеьктлари, аҳоли хонадонларида бўлиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича амалий чоралар белгиланди.
Маҳалла марказида темирчилик билан оила тебратувчи Ихтиёр Ҳайитмуродов устоз-шогирд анъанаси асосида ёшларни ўз атрофига йиғиб, уларга ўз касбининг сир-синоатларини ўргатмоқда. Бугун маҳалладаги ёшлар касб сабоғини олаётган ушбу маскан фаолиятини кенгайтиришга муҳтож. Бугунги ташриф шарофати билан тумандаги "Усто Қарри полвон" фермер хўжалиги балансида бўлган бино янгидан қурилиб, маҳаллани темир асбоб-ускуналар билан таъминлайдиган марказга айлантириладиган бўлди.
Ҳудудда эски сартарошхона биноси мавжуд бўлиб, масъулларэътиборидан ушбу маскан ҳам четда қолмади. Ўз касби билан маҳалланинг каттаю кичигига хизмат қилиб келаётган Жамшид Одиловга ҳам янги бино қуришда кўмак бериладиган бўлди.
Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли хонадонларида бўлиб муаммоларини ўрганиш баробарида, деҳқончилик, хусусан узумчиликда намуна олса арзийдиган хонадон соҳибларининг малакасини эътироф этдилар.
саломатлиги жойида бўлсада ўзининг асосий муаммоси ишсизлик эканини, шу сабабли ижтимоий ҳимояга бироз муҳтож бўлиб қолганлигини билдирди.
Қўшниси Ж.Фармонов оилавий тадбиркорлик билан шуғулланади, оилавий туну кун меҳнат қилиб фаровон ҳаётда яшаётганлигини билдирди. Р.Маматов маҳаллада аввало, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами, шунингдек бандлиги таъминланмаган, боқувчисини йўқотган, турмушдан ажрашиб оиласида носоғлом муҳит юзага келганлар билан яқиндан ишлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Меҳмонларнинг кейинги манзили 1-сектор ҳудуди ҳисобланган шаҳар маҳалласи "Эскиқалъа" даги ижтимоий уйлар бўлди. Яқиндагина ижтимоий муаммолар гирдобида бошпанасиз қолган аёллар Муҳтарам Президентимизнинг чин маънодаги қўлловини ўз танасида ҳис қилаётганини уларнинг юз-кўзидан сезиш қийин эмас.
Кечагина бу ерга яшасам бўлди дея ташриф буюрган аёлларимиз бугун кичик тадбиркорлик субьектларига айланиш арафасида. Сабаби уйда рўйхатда турган фуқароларнинг эрта тонгда уйғонгач "Мен нима қиламан?" деган саволга жавоби бор. Кимдир ҳудудда гўзаллик салони ташкил қилган бўлса, кимлардир тикув сехда меҳнат қилмоқда.
Дарвоқе, мазкур уйда иссиқхона, новвойхона, этикдўзлик ва савдо-сотиқ қилиш учун ҳам барча шароитлар яратилди. Ҳудуд тўлиқ асфалтлаштирилиб, муҳандислик-коммуникация тизими тўлиқ янгиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги