Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода 93 фоиз ижтимоий соҳа объекти интернет тармоғига уланган

2021-07-27 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирлик тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар билан биргаликда вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда мобил алоқа ва интернет хизматларини янада яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати маълумотларига кўра, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг ““Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича Бухоро вилояти, Қоракўл ҳамда Ғиждувон туманларида жами 42 миллиард сўм миқдоридаги 110 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.  

Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада ислоҳ қилиш мақсадида вилоятнинг 9 та шаҳар ва туманида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу марказларда  "Аёллар дафтари"га кирган 248 нафар, "Темир дафтари"га кирган 49 нафар, "Ёшлар дафтари"га кирган 106 нафар фуқаро Рақамли технологиялар ўқув марказларида компьютер саводхонлиги, дастурлаш йўналишлари бўйича бепул ўқитилмоқда.  

“EDTECHHUB” таълим лойиҳаси доирасида инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш учун тақдим этилган IT-стартапларининг тақдимоти, «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида вилоятда ўтказилган ёшлар фестивали доирасида “Истиқболли IT-лойиҳалар” танлови ва Киберспорт мусобақалари ташкил этилди. 

2021-2023 йилларда вилоятдаги барча шаҳарлараро автомобиль ва темир йўллари юқори тезликдаги мобиль алоқа қамрови билан таъминланади. Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш режасига мувофиқ, жорий йилда 5 минг 742 километр оптик толали алоқа линиялари тортилади. Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, вилоятдаги 93 фоиз ижтимоий соҳа объекти интернет тармоғига уланган.

Бухоро вилояти Вобкент тумани туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “Ўзбектелеком” АК томонидан 3 та “WI-FI” нуқтаси ишга туширилди. Бу эса, туманга ташриф буюрувчи сайёҳлар ва туман аҳолисининг юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиши учун кенг имконият яратмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться