2021 йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
Мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикр алмашилди. Россия элчиси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларига мазкур давлат иштирокини таъминлашда Ўзбекистоннинг муҳим ролини таъкидлади. О.Малгинов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Шунингдек, натижалари минтақалараро алоқани мустаҳкамлашга хизмат қиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференсиясини (2021 йил 15-16 июль) муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги