Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

2021-07-27 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия элчиси Михаилс Попковсни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир элчининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбари лавозимида ишлаган чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

 Учрашувда сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Михаилс Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида унга доимий ёрдам кўрсатилгани ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлигини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Михаилс Попковс 2017 йилдан бери Ўзбекистондаги элчихонани бошқариб келмоқда. У Бухорода туғилган ва вояга етган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться