Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қаршида Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда

2021-07-27 | Жамият

Жорий ўқув йилидан фаолият бошлаши кутилаётган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган Президент мактабига ўқиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган 11 минг нафардан зиёд ўқувчи тест синовларида иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятдаги Президент мактаби 5-10-синфлар учун ўқувчилар қабул қилади. “Президент мактаблари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилганидек, йиллик қабул квотаси доирасида ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчи тўғри келади. Шунга мувофиқ, саралаш ва якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган 144 нафар қашқадарёлик ўғил-қиз янги ўқув йилида таҳсилни Қарши шаҳрида замонавий услубда бунёд этилган Президент мактабида давом эттиради. 

Таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 июлдаги “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Президент мактаблари битирувчиларига қатор имтиёзлар ҳам берилмоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади. 

Бундан ташқари, Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилди.

Маълумот ўрнида, Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи, яъни якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Манба: ЎзА

Поделиться