2021 йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Михаилс Попковсни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди.
ТИВ раҳбари Элчининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбари лавозимида ишлаган чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди. М.Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатида, унга доимий ёрдам кўрсатилгани ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлигини изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги