Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дўстлигимиз мустаҳкам ва абадий бўлсин

2021-07-27 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида мазкур қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита раисининг ўринбосари Азамат Тошев мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, жамиятда меҳр-саховат, аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш масаласи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 15 ноябрдаги тегишли фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Унга кўра мамлакатимизда ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш борасидаги  вазифалар тўлиқ бажарилди. Айни пайтда кўплаб онлайн лойиҳалар, танловлар, дўстлик фестиваллари муваффақиятли ўтказилди. Бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.  

Эътиборга молик жиҳати, бу борадаги тадбирлар, анжуман ва давра суҳбатлари, фестиваллар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида муваффақиятли ўтказилди. Хориждаги ватандошлар билан дўстлик алоқаларини кенгроқ йўлга қўйишга оид ўтказилган кўплаб амалий тадбирлар ўзининг амалий руҳи, натижадорлиги билан халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар йили 30 июлни мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонлаш ғояси илгари сурилди. Жамоатчилик кенгаши йиғилишида 30 июль – Халқлар дўстлиги кунини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш билан боғлиқ амалий режалар батафсил муҳокама этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться