Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан танишади

2021-07-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказган анъанавий  брифингда давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш режалари ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди.

Жумладан, бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Матбуот котибининг айтишича, 27 июль куни Ўзбекистон Президенти кон-металлургия саноати ривожланиши билан танишади.

Ҳафта давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ва иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга бағишланган видеоконференция ҳам режалаштирилган.

Шерзод Асадов, шунингдек, август ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтишини ва бизнес вакилларидан тегишли таклифлар 31 июльгача қабул қилинишини тасдиқлади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться