Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирлик жамоасига “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим” Республика танлови ҳақида маълумотлар берилди

2021-07-26 | Маданият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, шунингдек, тизимдаги аксиядорлик жамиятлари, компаниялари, ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбар-ходимлари учун ҳар ҳафта жума куни соат 11:00да ташкил этиладиган ҳуқуқий-маърфий ўқув машғулоти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан эълон қилинган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” Республика танлови тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Ўқув машғулоти давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Н.Абдуллаев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари маслаҳатчиси М.Улуғовалар томонидан танлов, уни ташкил қилиш жараёнлари, иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
 
Жумладан мазкур танлов қуйидаги уч йўналишда ўтказилади:
 
Давлат тили устуворлигини таъминлаган энг намунали ҳудуд (маҳаллий ижро этувчи туман/шаҳар ҳокимликлари);
Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари);
Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа (илмий ташкилотлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари).
Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад:
 
Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш;
Қуйи бўғинларда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини тарғиб-ташвиқ этиш;
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини қўллаш;
Меҳнат жамоаларида давлат тилига ҳурмат-еътибор муҳитини шакллантириш;
Барча миллат ва элатлар вакилларига давлат тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.
Танловни ўтказиш босқичлари ва муддатлари:
 
• Биринчи босқич (1 июльга қадар)да вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ўз ташаббусига кўра танловда иштирок этиш юзасидан ариза билан мурожаат қилади.
 
• Иккинчи босқич (июль-сентябрь ойлари)да танловда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари фаолияти Республика ташкилий қўмитаси томонидан ўрганилади.
 
• Учинчи босқич (сенябр ойи)да танлов ғолиблари аниқланади.
 
• Танлов ғолиблари 21-октябрь – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.
 
Иштирокчилар ўқув машғулоти давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться