Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода Президент мактаби учун талабгорлар тест синовларини топширмоқда

2021-07-26 | Таълим

Жорий ўқув йилидан бошлаб, Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Президент мактаби фаолият бошлайди. Президент мактабига дастлабки ўқув йилида 5-10-синфларга қабул ўтказилади.

Бухородаги “Дилкушо” теннис марказида Президент мактабига талабгор ўқувчилар учун тест синовлари бошланди.

Дастлабки ўқув йилида Бухородаги Президент мактабига 5 минг 767 нафар ўқувчи-ёшнинг аризалари қабул қилинган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тест синовларини ўтказиш учун “Дилкушо” теннис марказида барча зарур чора-тадбир кўрилган. Натижада бир пайтнинг ўзида 1 минг 440 нафар ўқувчини қабул қилиш имконияти яратилган. Мажмуада тест синовларини юқори даражада адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун барча шарт-шароит яратилган.

Маълум қилинишича, дастлабки синов натижалари август ойининг ўрталарида эълон қилиниши кўзда тутилган. Иккинчи босқич синовлари 20 августдан 25 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться