Жиззах вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида фаол ўқитувчилар тақдирланди
“One Million Uzbek Coders” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.uz платформаси орқали умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов ўз якунига етди ва танлов натижасига мувофиқ TOP-100 та ўқитувчилар рўйхатига кирган Жиззах вилоятидан 2 нафар ўқитувчилар тақдирланди.
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини тақдирлаш “IT Парк Жиззах филиали”да ўтказилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Г.Қурбонов, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова, “IT-PARK” нинг Жиззах филиали директори Н.Мухитдинова иштирок этди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ушбу “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги