Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилоятида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида фаол ўқитувчилар тақдирланди

2021-07-26 | Жамият

“One Million Uzbek Coders” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.uz платформаси орқали умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов ўз якунига етди ва танлов натижасига мувофиқ TOP-100 та ўқитувчилар рўйхатига кирган Бухоро вилоятидан 6 нафар  ўқитувчилар тақдирланди.

“Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини тақдирлаш “IT Парк Бухоро филиали”да ўтказилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Яхшиев, Вилоят халқ та’лими бошқармаси бошлиғи о’ринбосари Ф.Қурбонов, “IT-PARK” нинг Бухоро филиали таълим менежери Т.Мирзаев иштирок этди.
 
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ушбу “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари  топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться