Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Татаристон Республикаси билан келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди

2021-07-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Татаристон Республикаси Президенти Р.Минниханов раислигида ҳамда Татаристон ва Ўзбекистон ҳудудларининг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва саноат компаниялари иштирокида видеоконференция шаклида кенгайтирилган музокаралар ўтказилди.

Музокаралар чоғида Р.Миннихановнинг шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этилишининг жорий ҳолати кўриб чиқилди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари амалга оширилган ишлар ҳисоботларни тақдим этдилар ҳамда келишилган лойиҳаларни илгари суриш ва мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича кейинги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек, геология-қидирув, нефть-газ, нефть-кимё, машинасозлик, чарм-пойабзал, ахборот-коммуникация ва агрологистика соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида эксперт ва раҳбарлар даражасида мунтазам муҳокамалар ўтказиш ҳамда вазирлик, идора ва ҳудудлар даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари вакилларидан иборат делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться