Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳайьатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

2021-07-24 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳайьатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтган йиғилишда Вазирликнинг марказий аппарати, тизимдаги корхона ва ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтган йиғилишда Вазирликнинг марказий аппарати, тизимдаги корхона ва ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
 
Ҳай’ат йиғилишини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ҳайьат раиси Ш.Содиқов олиб борди.
 
Ҳайьат мажлисида вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, шунингдек тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбар-ходимларининг кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
 
Мажлисда соҳада IT-кадрларни таёрлаш, жумладан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибидаги Ўзбек-Беларус қўшма ахборот технологиялари факултетининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, университетида масофавий таьлим тизимини жорий этиш, ушбу йўналишда келгусидаги истиқболлар режалар муҳокама этилди.
 
Шунингдек, университетнинг  янги ўқув бинолари ва бошқа объектларини фойдаланишга  топшириш  ҳудудларда 11 та ихтисослаштирилган IT техникумларни ҳамда жорий йил охиригача 85 та IT-мактабларни мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
 
Ўтган давр мобайнида ютуқлар билан Университет томонидан бир қатор камчиликларга  ҳам йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди, уларни бартараф этиш бўйича кескин чоралар кўрилиши белгиланди.
 
Ҳайъат мажлисида кўрилган масала юзасидан вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим раҳбарлари ҳамда университет профессор-ўқитувчиларининг ушбу масалалар тўғрисидаги фикрлари тингланди.
 
Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида таълим сифатини янада ошириш, талабаларга  сифатли билим бериш  тизимини такомиллаштириш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни  амалга ошириш белгилаб олинди.
 
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўйича  тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться