“IT-Паркнинг икки йиллик фаолияти доирасида қўлга киритган натижалари” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида “Ташкилотнинг икки йиллик фаолияти доирасида қўлга киритган натижалари” тўғрисида матбуот анжумани ўтказди.
Маълумки, икки йиллик фаолияти давомида IT-Парк ахборот технологиялари соҳасида катта натижаларга эришиб, ёш авлоднинг ривожланиши, шунингдек, мамлакатда ўз фаолиятини амалга ошираётган IT-компаниялар сони ва сифатининг ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берди.
Эслатиб ўтамиз, IT-Парк Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан стартап экотизимини ва стартап лойиҳаларини такомиллаштириш, уларни мамлакатимизда амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 сентябрьдан 2 октябрьгача бўлиб ўтган Ҳиндистон Республикасига биринчи ташрифи чоғида ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича битимлар тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳиндистон IT-компаниялари билан ҳамкорликда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва стартапларни жадаллаштириш борасидаги энг яхши амалиётлари асосида мамлакатда ахборот технологиялари паркини яратишга қизиқиш билдирди.
2019 йил 24 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи IT-паркининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кейинги икки йил мобайнида IT Парк таълимга, стартап экотизимини ривожлантиришга, шунингдек, маҳаллий IT-компанияларнинг ўсишига, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда самарали амалга оширишда ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 4851-сонли ПФни амалга ошириш мақсадида республика бўйлаб 14 та ихтисослаштирилган IT-мактаб очилди. 2021-2022 ўқув йили охирига қадар республика бўйлаб 80 дан ортиқ IT-мактаб очиш режалаштирилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йили охирига келиб уларнинг сони мос равишда ҳар бир битта мактабга – 205 тага кўпайтирилади.
Ёш авлод ўртасида ахборот технологиялари соҳасига бўлган хабардорликни ошириш ва оммалаштириш мақсадида республика IT-Олимпиадаси ўтказилиб, унда барча 14 та IT-мактаб ўқувчилари иштирок этди. Барча вилоятлардан жами иштирокчилар сони 770 нафар мактаб ўқувчиларини ташкил этди.
IT- мактабларида ўқишни тугатгач, битирувчилар бутун мамлакат бўйлаб очиладиган IT марказларида ўқишни давом эттириш ва ахборот технологияларини чуқур ўрганиш имкониятини қўлга киритадилар. IT-паркида 147 та IT-Марказ очилган бўлиб, унда 40 минг 255 дан ортиқ киши таълим олган. Ушбу IT марказларининг очилиши туфайли 294 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Жорий йилда IT-марказлар сонини 205 тага этказиш режалаштирилган бўлиб, улар янада кўпроқ иш ўринлари яратилиб, янада кўпроқ ёшларни ўқитади.
Бундан ташқари, “Оне Миллион Узбек Cодерс” кенг кўламли лойиҳаси ишга туширилди, унда икки йил давомида 469 260 фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, 246 587 талаба гувоҳномалар ва 176 883 нафари битирувчилар сертификатлари олди. “Оне Миллион Узбек Cодерс” – IT-Парк томонидан яратилган бепул таълим платформаси Дубаи Футуре Фоундатион жамғармаси билан биргаликда малакали халқаро экспертлар видеодарсларини бепул ўрганиш орқали маълумотлар таҳлили, фронтенд ва баcкенд дастурлашнинг асосий тушунчаларини, шунингдек, мобил иловалар яратишни бепул ўрганиш имконини беради.
Дастурлаш ва маълумотлар таҳлилида асосий курсларни тугатгач, фойдаланувчиларга “Удаcитй Нанодегрее” гранти эгалари бўлиш имконияти берилади, бу эса уларга “Оне Миллион Узбек Cодерс” лойиҳаси доирасида янада илғор даражада сабоқ олиш имконини беради. Ушбу грант эгалари сони бугунги кунда 250 нафардан ортиқни ташкил этади.
Бундан ташқари, талабаларнинг тадбиркорлик руҳини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг 16 та олий ўқув юртида IT-Парк ташаббуси билан инкубатсия марказлари ташкил этилиб, унда талабалар билан ишлаш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли дастурлар амалга оширилмоқда. Жумладан, инкубатсия марказларида 123 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасаларида жами 12 та инкассатсия ва тезлатиш дастурлари ҳамда 30 дан ортиқ ўқув тадбирлари ва демо кунлари ўтказилди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, икки йил ичида Гулистон, Марғилон, Андижон, Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Бухоро каби вилоятларда IT-Паркнинг 7 та филиали очилди. IT-мутахассисларга юқори сифатли инфратузилмани таъминлаш учун Ўзбекистонда (ҳар бир ҳудудда биттадан) жами 14 та IT-Парк филиалларини очиш режалаштирилган.
IT-Паркнинг ҳар бир филиали узлуксиз электр таъминоти, тезкор интернет, кондиционер, ёнғин хавфсизлиги, санитария-епидемиология ускуналари ва хавфсизлик билан таъминланган. IT -Паркда мутахассисларга қулай ва унумли меҳнат қилиш учун барча шароит яратилган.
Бугунги кунда 453 та ИТ-компания
IT-Парк резиденти бўлиб, уларнинг 17 таси хорижий капиталга эга бўлган хорижий таъсисчилар томонидан яратилган. 2019 йилда
IT-Парк резидент компанияларининг IT - маҳсулотлари экспорт ҳажми $6,2 млн. ни ташкил этди, 2020 йилда бу кўрсаткич $16,4 млн. гача ошди ва 2021 йилнинг биринчи ярмида $17 млн. ни ташкил этди, жорий йилнинг охирига келиб бу кўрсаткич $40 млн. га ўсиши кутилмоқда. 2019 йилда ахборот технологиялари соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 529,1 млрд. 2020 йил якунларига кўра бу кўрсаткич 191% га ошди ва 1 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этди. 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ахборот технологиялари соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 650 млрд. сўм, жорий йил охиригача бу кўрсаткич 1 трлн. 400 миллиард сўмни ташкил қилди,
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги