Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимидаги ислоҳотлар

2021-07-19 | Технологиялар

Таълим беришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш, таълим беришнинг илғор услубларини жорий этиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни жаҳон сивилизатсияси ютуқлари билан яқиндан таништириш, салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, таълимда ахборот технологиялардан фойдаланиш, самарали дастурларни ишлаб чикиш орқали ёшларнинг ўқиш мотивациясини оширишга, ўқув вақтини тежашга, тезроқ тушуниш ва ўзлаштиришга ёрдам беради. Мактаб ўқувчиларини ИТ соҳаси билан таништириш - замонавий мактабда ахборотлаштириш муаммосини ҳал қилиш ва касбий тайёргарликни такомиллаштиришга қўйилган илк қадамдир. 
 
Бугунги кунда президентимиз томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар эътирофга лойиқ.  Лойиҳа доирасида республика бўйича 146 та рақамли технологиялар ўқув марказларини фойдаланишга топшириш орқали 292 дан ортиқ янги иш ўринларини яратишга эришилди.
 
Ушбу марказларда компютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш, ахборот технологиялари соҳасида инноватсион тадбиркорлик асослари ва бошқа ё‘налишлар бўйича 33 минг нафардан ортиқ тингловчилар малакасини оширди.
 
Ҳудудлар кесимида рақамли технологиялар ўқув марказларида тахсил олганлар бўйича Жиззах вилояти, Наманган вилояти ва Хоразм вилояти етакчилик қилиб келмоқда.
 
Ҳозирги кунда “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида 459 минг нафардан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 244 минг нафардан ортиқ иштирокчи сертификатини ҳамда 175 минг нафардан ортиғи битирувчи сертификатларини қўлга киритган.
 
Ҳудудлар кесимида узбекcодерс.уз порталидан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича Навоий вилояти (79 минг нафардан ортиқ), Самарқанд вилояти (50 минг нафардан ортиқ) ва Қорақалпоғистон Республикаси (43 минг нафардан) етакчилик қилиб келмоқда.
 
Вилоят марказларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида 14 та информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблар ташкил этилган ва 800 дан ортиқ ўқувчилар танлов асосида қабул қилинди.
 
Жорий йил 21 июнь куни ихтисослаштирилган таянч мактаблари ўртасида ИТ-олимпиадаси ташкил этилиб, 770 нафар ўқувчилари спорт дастурлаш, Cомпутер Сcиенcе, ИТ-Бешкураш йўналишлар бўйича қатнашиб ғолибларини муносиб тақдирланди.
 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида 19 мингга яқин талаба тахсил олмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ташкил этилиб қўшимча равишда ҳар йили 250 нафар олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
 
2021-2022 ўқув йилидан Профессионал таълим йўналишида кадрлар тайёрлайдиган 11 та Техникум ташкил этилиб, жами техникумлар сони 14 тага етказилади. Ташкил этиладиган техникумларда ўртача 350 нафарга яқин (жами 4 000 нафар) ўқувчи таҳсил олиши назарда тутилган.
 
Шу билан бирга, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро ИТ сертификатларга эга ёшларни ўқиши ҳамда уларнинг халқаро ИТ сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди ҳамда халқаро ИТ сертификатга эга мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни “Ўзбекистоннинг ИТ-истеъдодлари” порталига жойлаштирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться