Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Япониянинг Майдзуру шаҳрида илиқ кутиб олинди

2021-07-19 | Спорт

Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раисининг ўринбосари, Дзюдо федерацияси президенти Азизжон Комилов бошчилигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япониянинг Майдзуру шаҳрида самимий кутиб олинди.

Ўзбекистонлик спортчилар ушбу шаҳарда Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик машғулотларини ўтказади.

Мамлакатимиз элчихонаси хабарига кўра, Майдзуру шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимини ташкил қилди.

Шаҳар ҳокими Рёдзо Татами, элчихона маслаҳатчиси Музаффар Жалилов ва Дзюдо федерацияси президенти Азизжон Комилов иштирокчиларга қутлов сўзи билан мурожаат қилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва Майдзуру шаҳри мэрияси ўртасида Олимпия ўйинларидан кейин спорт соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Азизжон Комилов Рёдзо Татамига Ўзбекистон дзюдо федерацияси номидан миннатдорлик хати ва эсдалик совғалари топширди.

Майдзуру шаҳридаги мактаб хорининг Ўзбекистон миллий мадҳиясини ижро этиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Маросим Япониянинг «Yomiuri», «Asahi», «Mainichi», «Sankei» ва «Kyoto» етакчи газеталари, шунингдек, «NHK» телеканали томонидан кенг ёритилди.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан қуйидаги спортчилар жой олди:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-63 кг: Фарангиз Хожиева

-70 кг: Гулноза Матниязова

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться