Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Педагогика университетининг битирувчиларини мактаблар ва боғчалар кутмоқда

2021-07-17 | Таълим

Юртимиздаги педагогик олий таълим муассасаларини йилига 10 минглаб талабалар битириб чиқиб, педагог дея аталмиш муқаддас номга сазовор бўладилар.

Билим ва ахборот тинимсиз кўпайиб бораётган ушбу замонда педагогика соҳаси ва педагогларга қўйиладиган талаб ва масъулиятлар ҳам ортиб боради. Педагог кадрлар тайёрлашда флагман бўлган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бугун бакалавриат таҳсилини аъло натижалар билан якунлаган иқтидорли битирувчи талабаларга имтиёзли диплом бериш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Абдулла Авлоний таваллуд санасида ўтказилган тадбирда университет ректори Алишер Умаров 29 нафар иқтидорли битирувчиларни тақдирлади. Тадбирда уларнинг ота-оналари, университет профессор-ўқитувчилари ва жамоатчилик иштирок этди.

Битирувчи талабалар таълим-тарбия беришда, педагоглик касбини ўргатишда ўз меҳнатларини аямаган меҳри дарё устозларга миннатдорчилик билдирдилар. Тадбирга ташриф буюрган битирувчиларнинг ота-оналари томонидан университет жамоасига, устозларга, мураббийларга миннатдорчилик билдирдилар.

Шундан сўнг ТДПУ ректори Алишер Умаров томонидан иқтидорли битирувчи талабаларга имтиёзли бакалавр дипломлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнггида Адиблар хиёбонида жойлашган Абдулла Авлоний ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Янги Ўзбекистон ёшлари учун таълим беришдек шарафли ҳаёт йўлига қадам ташлаган битирувчи талабаларга, муносиб педагогларга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Манба: ЎзА

Поделиться