Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МОХИ да БМТ нинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази делегациясининг раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2021-07-16 | Сиёсат
Марказий Осиё халқаро институтининг расмий очилиши доирасида МОХИ директори М.Носировнинг БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТ нинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) делегациясининг раҳбари Н.Герман билан учрашуви бўлиб ўтди.
Музоракалар давомида Н.Герман Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиёдаги жараёнларни ўрганиш бўйича таҳлилий марказни тузиш бўйича ташаббусини юқори баҳолади. Тадбири иштирокчиларининг юқори мақоми алоҳида таъкидланди, унда Марказий Осиё минтақасининг ташқи ишлар вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва дунёнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда, бу эса Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий курсига бўлган кучли қизиқишдан далолат беради.
Таъкидландики, Ўзбекистон томонидан минтақа учун муҳим бўлган, Марказий Осиёни дўстлик ва яқин қўшничилик қарор топган минтақага айлантиришга йўналтирилган ташаббуслар илгари сурилмоқда.
МОХИ нинг мақсади ва вазифалари МОПДММ мақсади ва вазифаларига уйғун эканлигига эътибор қаратилди, зеро уларнинг фаолияти минтақа мамлакатларининг кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Юксак мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусига кўра ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлиқ. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциянинг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади.
Муназам алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек МОХИ ва МОПДММ ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Манба: ЎзА