Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котибининг ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг ижрочи котибни қабул қилди

2021-07-16 | Сиёсат

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) ижро этувчи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди.

Сенат маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Ўзбекистон БМТ доирасида барча соҳаларда ҳамкорликка муҳим аҳамият бераётгани қайд этилди.

Учрашувда БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Марказий Осиё иқтисодиёти учун БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурини (СПЕКА) тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ЕИКнинг Иқтисодий форумини ва СПЕКА Бошқарув қўмитаси кенгашининг 16-сессиясини шу йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги таклифини, қолаверса, СПЕКА инвестициялар ва молиявий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш, Тошкентда СПЕКА Котибиятини таъсис этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться