Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда олиб борилаётган ташқи сиёсат бўйича ислоҳотлар юқори баҳоланди

2021-07-15 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Н. Герман билан учрашди.

Тадбирда МОПДММ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда БМТ резолюциялари ва қарорларини амалиётга татбиқ этиш, бу борада ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон БМТ фаолияти доирасида мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ифода этувчи бир қатор муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сураётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган янгиланишлар тўғрисида ахборот берилди. Жумладан, болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди. 

Н. Герман Ўзбекистонда олиб борилаётган ташқи сиёсат бўйича ислоҳотларни юқори баҳолади. Таъкидланишича, ислоҳотлар натижасида Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва яхши қўшничиликнинг янги сиёсий муҳити яратилди.

Учрашувда томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться