Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британиянинг Ҳамдўстлик ва БМТ ишлари бўйича давлат вазири билан учрашув

2021-07-15 | Сиёсат

2021 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Тошкентга “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Буюк Британиянинг Ҳамдўстлик ва БМТ ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди.

Томонлан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ушбу мамлакатдаги тинчлик жараёнига биргаликда кўмаклашиш масалаларини кўриб чиқдилар.
 
Афғонистондаги зўравонлик даражасининг ошиб бораётганида жиддий хавотир изҳор этилди. Тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттириш зарурлиги қайд эътироф этилди.
 
Биродар афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Афғонистонда мустаҳкам ва кенг кўламли тинчлик ўрнатиш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришда минтақа давлатларининг муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
 
Афғон масаласи бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться