Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“C5+1” шаклидаги учрашув тўғрисида

2021-07-15 | Сиёсат

2021 йил 15 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция доирасида “C5+1” мулоқот шаклининг учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатлари делегацияларига Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев бошчилик қилди.
 
Тадбирда Америка томонидан АҚШ Президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳтчиси Элизабет Шервуд-Рендалл қатнашди.
 
“C5+1” шакли доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться