Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ тўловчилар учун қулайлик

2021-07-14 | Иқтисодиёт

Бухорода давлат солиқ бошқармасининг “Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш” биноси фойдаланишга топширилди.

Унда сектор раҳбарлари, солиқ тўловчилар ва соҳа фахрийлари,  кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Замонавий архитектура услубидаги янги бинода солиқ тўловчиларга юқори даражада сервис хизмат кўрсатилади.

Илгари солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси жуда паст эди. Мисол учун, қишда совуқ ёки ёзда иссиқ хоналарда уларга хизмат кўрсатишга тўғри келарди. Ҳатто солиқ тўловчилар учун кутиш зали, ўриндиқлар ва бошқа шарт-шароитлар ҳам йўқ эди.

Барча қулайликларга эга бўлган янги бинода ушбу меъёрларнинг барчасига эътибор берилган. 

Давлат солиқ бошқармасининг янги биносида давлат солиқ хизмати органлари ҳодимлари солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри, очиқ ва шаффоф тарзда солиқ хизматларини кўрсатади.

Тадбир иштирокчилари янги бинода фаоляит олиб борувчи ходимлар ва солиқ тўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Бу ерда тўғридан-тўғри солиқ тўловчилар билан ишловчи 5 та бўлим хизмат кўрсатади. “Камерал солиқ текшируви шўъбаси” ходимлари солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини ташқи ва ички манбаалар асосида масофадан текширади ва тафовутлар ҳақида солиқ тўловчиларга электрон талабнома юборади.

“Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бўлими” ходимлари бевосита ҚҚС (қўшилган қиймат солиқ тўловчилар)нинг аризаларини қабул қилиб, қўшилган қиймат солиқларини қайтариш билан шуғулланади.

Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими” ходимлари юзага келган солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиб, ундириш чораларини кўради.

“Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими” ходимлари солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини қабул қилиб, “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бориб, ҳисоботларни қабул қилишдаги муаммоларни жойида бартараф этишда яқиндан ёрдам беришади.

“Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими” ходимлари солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисоб-варақлари бўйича камчиликларни тузатади. Солиқ тўловчилар турли сўровлар, талаблар билан югур-югур, инспекцияларга қатнаш машаққатидан қутилди. Бу эса уларга анча қулайлик яратди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов иштирок этди.  

Манба: ЎзА

Поделиться