Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тўра Боболов: “Ёшларни ишончли қанотим, яқин суянчиғим сифатида биламан”
2021-07-13 | Ёшлар
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда туманлар ва Термиз шаҳридаги 60 та секторга фаол ёшлардан бириктирилган ишончли вакиллари билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида фикр юритилди. Ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, истеъдодли йигит-қизларни муносиб рағбатлантириш, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилди.
Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида фикр юритилди. Ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, истеъдодли йигит-қизларни муносиб рағбатлантириш, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилди.
¬Сизларни ҳудудингиздаги энг фаол, зийрак йигит-қиз сифатида танлаб олиб, катта ишонч билдирган эдим,¬деди вилоят раҳбари.¬Сектор ҳудудида нафақат тенгдошларингиз, балки аҳоли дуч келаётган муаммоларни аниқлаб, менга етказасизлар, деган умидим бор эди. Масалан, бу йил мамлакатда биринчи бўлиб, дон топшириш шартномавий режасини бажардик. Ғалладан бўшаган майдонларнинг бир қисми “Ёшлар дафтари”га киритилган тенгдошларингизга 20 сотихдан берилиши керак эди. Хўш, секторларда тегишли ер майдони ажратилиб, уларнинг даромад топиши учун зироат экилдими? Шу масалада ҳам сизлардан ҳаққоний маълумот кутган эдим. Афсуски, айримларингизнинг фаолитингиздан қониқмадим. Ёки кеча Ангор туманини айланаётганимда уч нафар ёш келинчакнинг ариқ бўйида турганига дуч келдим. Гаплашсам, сув йўқ, томарқамиздаги экинларимиз қуриб қолади. Шундан ташвишдамиз, дейишди. Бу кўчада 84 хонадон бор экан. Ариқ эса қуриб қолган. Жойида муаммони ўргандим. Сувни шу ҳудудга йўналтиртириб қўйдик. Туни билан одамлар томарқасини суғорди. Яна бошқа бир мисолни айтаман: Вилоятда “Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратилган. Шу маблағ ичимлик сувга, йўлга, ободонлаштириш ва бошқа кўзда тутилган мақсадларга тўғри сарфланаяптими? Мен Сизлардан виждони тоза йигит-қизлар сифатида жойлардаги секторлар раҳбарлари илғамаётган шу каби муаммоларни ҳам аниқлаб, менга кўндаланг қўясизлар деганман. Ёшларни ишончли қанотим, яқин суянчиғим сифатида биламан.
Учрашувда сўзга чиққан фаол ёшлар ўз секторлари ҳудудида мавжуд муаммолар ҳақида атрофлича фикр юритди. “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганишнинг натижадорлигини таъминлаш, “Ёшлар дафтари”ига киритилган тенгдошлари дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.
Манба: ЎзА