Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган вилояти. Қўмита раисининг ўрганишлари
2021-07-12 | Экология
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. Максудов Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлди.
Қўмита раиси дастлаб Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан учрашиб, тизимда олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти, ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ таклифлар тайёрлашнинг муҳимлиги хусусида сўз юритди. Очиқ мулоқотда соҳада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, ёшларнинг касбий малакаларини ошириш учун етарлича шарт-шароит яратиш каби қатор мавзуларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хизмат сафари доирасида А. Максудов Наманган вилоятида биохилма-хилликни асраш, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши курашни янада кучайтириш, жамоатчиликнинг бу борадаги эътирозларини жойида ўрганиш, ҳар бир ҳолатни алоҳида таҳлил қилиш бўйича ҳудудий бошқарма ва туманлардаги экоинспекциялар мутасаддиларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги