Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ота-оналар электрон кундалик тизимига қандай муносабатда?

2021-07-12 | Жамият

Жорий йил январь-май ойларида Ўзбекистонда таълим хизматларининг ўсиш суръатлари энг юқори натижани кўрсатиб, 145,2 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичдан фақатгина ижара ва ижара хизматлари юқорироқ бўлди – 146,9 фоиз.

Шу билан бирга, 2020 йилда кўрилган қатъий карантин чораларидан сўнг, таълим хизматлари даражаси энг тез тикланган соҳа бўлди. Қатъий карантин шароитида таълим хизматларининг ўсиш суръатлари графиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ПМТИ катта илмий ходими Д.Х.Вахабова томонидан тузилган.

Янги рақамли хизматлар билан ишлашда жамоатчилик фикрини инобатга олиш жуда муҳимдир. Олинган маълумотларга асосланиб, қийинчиликларни жамлаш, нуқсонларни бартараф этиш ва қўшимча хизматларни амалга ошириш осонроқ. Электрон кундаликни янада такомиллаштириш учун ота-оналарнинг Ўзбекистондаги таълимни рақамлаштиришга муносабати тўғрисида сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровда 10 мингдан ортиқ респондент иштирок этди.

67 фоиздан кўпроғи қоғозли кундаликларни бекор қилиш ва электрон кундаликларга ўтишга ижобий муносабатда бўлган. 22 фоизи янгиликка қарши, 12 фоизи эса жавоб беришга қийналган. Ота-оналар (86 фоиз) электрон кундаликнинг энг қулай томони – ҳар қандай вақтда ва исталган жойда боланинг аниқ дарс жадвали, баҳолари, топшириқлари, давоматини кузатиш мумкин, деб ҳисоблайди. Шунингдек, ижобий ўзгаришлар қаторида болалар томонидан билим олишга бўлган қизиқишнинг ўсиши ҳам бор.

Аксарият ота-оналар электрон кундаликнинг жорий этилишига ижобий муносабатда бўлишини ва Кундаликни қулай деб ҳисоблашларини таъкидлаган. Ота-оналарнинг 80 фоизи электрон кундаликка обуна бўлиш учун йилига 9200 сўм миқдоридаги маблағ тўланиши мақбул эканлигини билдирган.  

Аввало, ота-оналар электрон кундаликдаги баҳоларга, давоматга, кейин эса уй вазифаларига эътибор беради. Дарсга бўлган шарҳлар ва тизимдаги ўқитувчилар билан алоқа қилиш камроқ қизиқиш уйғотади. Фоизлардаги бу тафовут анъанавий телефон қўнғироқлари ёки мактабга ташриф буюриш кўпчиликка одатга айланганлиги билан боғлиқ. Кўпчилик учун ёзиш ва ўқитувчидан жавоб кутишдан кўра қўнғироқ қилиш осонроқ. Аммо вақт ўтиши билан онлайн мулоқот учун «тарафдорлар» улуши ўсиб боради.

Респондентларнинг 46 фоизи электрон кундалик билан ишлашда қийинчиликларга дуч келмасликларини, 39 фоизи камдан-кам ҳолларда, 5 фоизи тез-тез дуч келишини билдирган. Рақамли таълим платформаси билан ишлашда асосий қийинчилик Интернет сифатининг пастлиги ва қимматлигидир. 48 фоиз ота-оналарнинг фикри шундай бўлди.  

Мамлакатда Интернет сифати билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда, буни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълумотлари ҳам тасдиқлайди. 2019 йил январидан 2021 йил январигача Ўзбекистонда стационар Интернет тезлиги уч баробардан ошди – 10,89 Мбит/с. дан 34,26 Мбит/с. гача. Мобил Интернет тезлиги 12,94 Мбит/с. га етди.  

Уй вазифаси ва дарс жадвалининг номувофиқлиги компаниянинг қўллаб-қувватлаш сўровлари орасида кенг тарқалган бўлиб, сўровда қатнашганлар ҳам ушбу фикрни таъкидлади. Тизимдаги бундай номувофиқликлар мактаб ходимлари томонидан қандай маълумотлар киритилишига боғлиқ. Тизимда ҳеч нарса автоматик равишда ўзгармайди, на маълумотлар, на логин ва калит сўзлар. Бундай ҳолатларни минималлаштириш учун компания методистлари мактаб ходимлари учун семинарлар ўтказишда уй вазифаларини бериш, жадвалларни киритиш, таҳрирлаш механизмини алоҳида-алоҳида тушунтуради.  

Кўпгина ота-оналар ҳар куни ўз фарзандларининг электрон кундалигини текширади, бу даврийлик кўпроқ бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига хосдир. Катта синфларда ота-она назорати заифлашади. Аммо респондентлар орасида кундаликни ҳар куни ёки ҳар ҳафта кўрадиганлар кўпчиликни ташкил этиб, атиги 4 фоизи кундаликни ойига бир маротаба кўришар экан.

Ота-оналарнинг 50 фоизи илгари қоғоз кундалик учун тахминан 10-15 минг сўм, 28 фоизи 20 минг сўм атрофида, 5 фоизи 5 минг сўм оралиғида сарфлаган. Ота-оналарнинг 17 фоизи 3 минг сўмдан 60 минг сўмгача бўлган нархлар оралиғини кўрсатди.

Маълумотларнинг янгиланиши тўғрисида: Таълим ташкилоти ходимлари киритилган маълумотларнинг сифатли, ўз вақтида ва тўлиқлиги учун жавобгардир. Ҳар бир мактабда тизимдаги маълумотларнинг тўғри янгиланишини назорат қилувчи тизим маъмурлари мавжуд.  

Ота-оналарнинг 62 фоизи баҳолашлар тезда янгиланади ва кундаликлардаги маълумотлар ҳар куни ўзгаради, деб ҳисоблайди. 2,9 фоиз ота-оналарнинг фикрича ўқитувчилар маълумотни янгиламайди, кўпинча маълумотнинг паст даражадаги янгиланиши ҳали қоғозсиз ҳужжат айланишига ўтмаган мактаблар учун хосдир.  

Сўровлар кўрсатишича, аксарият фойдаланувчилар электрон кундалик билан ишлаш учун смартфондан фойдаланади. Бунинг сабаби шундаки, замонавий смартфоннинг функционаллиги кўп вақтни тежайди. Бу сизга турли хил сервислар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, онлайн йиғинлар ўтказиш, ижтимоий тармоқларда ишлаш каби қулайликларни тақдим этади.  

Мобил телефон орқали болалар кундалигига кириш, айниқса, ишлаётган ота-оналар учун жуда қулайдир. Қайд этишларича, янги ўқув йилида қўшимча қулайлик сифатида ота-оналар ва ўқувчилар учун мобил илова мавжуд бўлади. Бироқ, илова бепул бўладими-йўқми ҳали маълум эмас.  

Маълум бўлишича, ота-оналарнинг аксарияти (61 фоизи) электрон кундаликдаги баҳоларни фарзандлари билан биргаликда кўради. Уларнинг фикрига кўра, бу йўл билан бола ота-онанинг эътиборини кўпроқ ҳис қилади ва юқори кўрсаткичларга интилади. Бундай ҳолда, бола дарҳол баҳолаш ёки вазият ҳақида изоҳ бериши мумкин, бу эса таълим масалаларида янада ишончли муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради. 39 фоиз ота-оналар эса кундаликда ўз-ўзини текшириш болаларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга ва хатолар ёки ютуқлар учун кўпроқ масъулиятни ҳис қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.  

2020-2021-ўқув йили якунланди, лекин мазкур йил эпидемиологик вазият сабабли вақти-вақти билан масофадан ўқитиш шаклига ўтиши билан ҳам қийин бўлди. Ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, улар рақамли таълим платформаси билан ишлашдан қониқди, электрон кундаликнинг имкониятлари, унинг нархи ва ихтиёрийлигини ижобий баҳолади. Аммо қарши фикрлар ҳам билдирилган. Тизим тўлиқ ишга тушгач бу каби салбий фикрлар ўз-ўзидан бартараф бўлади.

Манба: ЎзА

Поделиться