Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сайлов қонунчилиги – судьялар нигоҳида
2021-07-09 | Сиёсат
Самарқанд вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик тадбирлари доирасида вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари судьялари иштирокида амалий семинар машғулоти ўтказилди.
Амалдаги қонунларимизда сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий таъсир чоралари белгиланган бўлиб, бундан сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя этишлари ва сайлов ҳуқуқлари самарали амалга оширилишини таъминлаш муддаоси кўзланган.
Семинарда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова Ўзбекистон Республикасида сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва сайлов жараёни субъектларининг конституциявий ва ҳуқуқий жавобгарлиги белгилари, асослари ва санкциялари ҳақида сўз юритди.
Сайлов қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва жиноят учун жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилиши сайлов эркинлиги принципи янада тўлиқроқ амалга оширилишига, мамлакатимиз сайлов тизими янада демократлаштирилишига, сайловнинг очиқ ҳамда ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Манба: ЎзА