Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар, ташқи савдо ва саноатни ривожлантириш соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

2021-07-09 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвестиция ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари, шунингдек, маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини жадал ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Вилоят даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари тадбирда видеоконференция алоқа орқали қатнашди.

Йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал, фармацевтика, автомобилсозлик ва заргарлик саноати, ипакчилик тармоғи, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ҳар бир алоҳида тармоқ доирасида юқори иқтисодий самарага эга бўлган ва тармоқ ичида ҳамда тармоқлараро кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаш вазифалари қўйилди.

Яқин вақт ичида тармоқ бирлашмалари раҳбарлари тармоқларнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайдилар ва маълум бўлган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган, шунингдек, тармоқларни ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқадилар.

Хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қисқа муддатларда тармоқларнинг бугунги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайди ҳамда аниқланган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган ушбу тармоқларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади.

Мутасадди раҳбарларга экспорт ҳамларининг қўшимча ўсишини таъминлаш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Шунингдек, тармоқлар кесимида Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси танқидий кўриб чиқилди. Тасдиқланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ва тегишли ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифалар доирасида қўшимча манзилли топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться