Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди

2021-07-08 | Сиёсат

Сўнгги йилларда халқаро доирада мувофиқликни баҳолаш соҳасининг такомиллаштирилиши натижасида экспертлар томонидан сифат миллий инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу жараёнда аккредитация фаолиятининг алоҳида қонуний асоси бўлмоғи ва у босқичма-боқич ривожлантирилиб борилиши муҳим ҳисобланади.

Маҳсулот, жараён, хизмат кўрсатиш масалаларида истеъмолчилар ва давлат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, савдода техник тўсиқларни бартараф этиш ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожининг устувор вазифаларидан.

Ривожланган давлатлар айнан аккредитация тизимини ҳалқаро талабларга мослаштириш механизмидан фойдаланганликлари учун бу каби масалаларни юқори самарадорлик билан ҳал эта олганлар.

Халқаро тажрибанинг сўнгги беш йиллик таҳлилларига назар солсак, мувофиқликни баҳолаш ва мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасида 15 дан ортиқ янги халқаро стандартлар қабул қилинган. Ушбу стандартларда мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация жараёнида бетарафлик, холисликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалларига алоҳида урғу берилган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда бу борада ҳолат қандай? Аввало соҳани тартибга солувчи қонуний асосга назар соладиган бўлсак бунда фақатгина 1993 йилда қабул қилинган “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги ва 2013 йилдаги “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларни кўришимиз мумкин. Бу ўз-ўзидан ушбу қонун ҳужжатлари бугунги кун талабларига қанчалик жавоб беради, деган савол туғдириши табиий.

Тан олиб айтиш керакки, ушбу қонунларда аккредитация жараёнларида бетарафлик ва холислик таъминланишининг қонуний асослари йўқ. Соҳадаги манфаатдор идораларнинг вазифалари ва ваколатлари тўлиқ очиб берилмаганлиги ҳамда аккредитация органи ваколатлари чеклаб қўйилганлиги сабабли аккредитация натижалари халқаро даражада тан олинишига имкон яратилмаган.

Бу муҳим масалани ҳал этиш, шунингдек, республикамиз миллий аккредитация тизими ҳалқаро стандартлар асосида фаолият юритишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжат амалдаги халқаро талаблар, жумладан, Европа иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тажрибалари асосида яратилган. Унда халқаро амалиётда қабул қилинган аккредитацияга доир масалалар ёритилган.

Жумладан, ҳужжатда мувофиқликни баҳолаш органларини (МБО) аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатлар ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда тартибга солиниши белгилаб қўйилмоқда. Яъни, мувофиқликни баҳолаш фаолиятини амалга оширишнинг мажбурий ёки ихтиёрий хусусиятидан қатъи назар, мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилишнинг асосий йўналиш ва талаблари белгилаб берилган, шунингдек, манфаатдор томонларнинг аккредитация қилинган субъектлар фаолиятига бўлган ишончини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда аккредитация бўйича Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) ва Халқаро аккредитация форуми (IAF) талаблари, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи ташкилотларга талабларни белгиловчи ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари инобатга олинган.

Янги ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида аккредитация соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда аккредитация соҳасидаги ваколатли давлат органи ваколатлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизими таркиби, аккредитациянинг тан олиниши ва трансчегаравий аккредитация масалалари, шунингдек, аккредитация органини ташкил этиш, аккредитация учун ариза берувчи ва аккредитация қилинган субъектнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши натижасида:

–мавжуд аккредитация фаолиятини такомиллаштириш ва халқаро стандартлар талабларига уйғунлаштириш орқали аккредитация органига қонуний тус берилиб, унинг холислиги ва бетарафлигини таъминлаш билан бир қаторда, аккредитация натижалари халқаро майдонда эътироф этилишига;

–аккредитация органининг Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) ва Халқаро аккредитация форуми (IAF) фаолиятида тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок этиши, мазкур халқаро ташкилотларнинг “ILAC-MRA”ва “IAF-МLA” қўп томонлама аккредитация натижаларини тан олиш битимларига қўшилишига;

–республикада фаолият юритаётган ва аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилган ишлар натижалари (мувофиқлик сертификатлари, синов ва калибрлаш баённомалари) хорижий давлатларда тан олинишига замин яратилади.

Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда юзага келиши мумкин бўлган техник тўсиқларни бартараф этган ҳолда, республика экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига имконият яратади.

Манба: ЎзА

Поделиться