Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва “Al Jazeera” медиа-корпорацияси бош директори ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
2021-07-08 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов “Al Jazeera” (Қатар) медиа-корпорациясининг бош директори Мустафо Суаг билан онлайн-мулоқот ўтказдиЎзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов “Al Jazeera” (Қатар) медиа-корпорациясининг бош директори Мустафо Суаг билан онлайн-мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва “Al Jazeera” медиа-корпорацияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мустафо Суаг Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсати ва халқаро медиа тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрликни ижобий баҳолади.
Томонлар истиқболдаги ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, ташкилотлар ва идоралар матбуот хизматлари мутахассисларининг касб маҳоратини ошириш бўйича тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, мамлакатимизнинг журналистлар тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртлари ва “Al Jazeera” медиа институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
“Al Jazeera” медиа-корпорацияси вакиллари Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида қўшма ҳужжатли фильмлар туркумини тайёрлашга ҳам қизиқиш билдирди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги