Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муҳим ташаббус ва имтиёзлар Учинчи Ренессанс бунёдкорларини тарбиялашга хизмат қилади

2021-07-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь — Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси барча ташкилот ва идоралар, муассасалар, жамоаларда кенг ўрганилиб, ундан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда партия марказий кенгаши ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси ҳам ана шу масалага бағишланди. Унда Президентимиз маърузасидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.  

Кун тартибидаги масала юзасидан фракция раҳбари Улуғбек Иноятов маъруза қилиб, давлатимиз раҳбарининг форумдаги нутқида ёшларга яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, касб-ҳунарга ўргатиш, билими ва маънавиятини юксалтириш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади.  

 — Маълумки, Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш бор: биринчиси – уларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлаш. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар, ташаббус ва янги тизимлар замирида ана шу мақсад мужассам.

Форумда иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилиши, янги ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг таълим кредити муддати узайтирилиб, фоиз ставкалари кескин пасайтирилиши, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларига олий таълим муассасасида ўқишнинг биринчи йили учун контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилаётгани қайд этилди. Эътироф этиш керакки, бу чора-тадбирлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолларини қувонтиради.

Чунки бу имтиёзлар партиямизнинг дастурий ғоялари билан уйғун. Қолаверса, ёшларни Учинчи Ренессанс бунёдкори сифатида тарбиялашга даъват этади, — деди фракция раҳбари ўз нутқида.  

Йиғилишда ёшлар муаммоларини ҳал этиш борасида белгилаб берилган вазифалар, улар ижросини таъминлашда сиёсий партиялар, хусусан, Халқ демократик партияси олдида турган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Жумладан, Ўзбекистон ХДП фракцияси, Ёшлар парламенти аъзолари давлатимиз раҳбарининг маърузасида илгари сурилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда келгусидаги муҳим вазифалар хусусида ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Манба: ЎзА

Поделиться