Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Покистон сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2021-07-02 | Сиёсат

2021 йилнинг 2 июл куни Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

Томонлар делегатсияларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Покистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Афтаб Аман Қурайший бошчилик қилди.

Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, инвеститсиявий, транспорт-коммуникатсия алоқаларини чуқурлаштиришга томонлар манфаатдорлиги билдирилди. Минтақавий масалалар, биринчи навбатда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни та’минлаш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди.

2021 йилнинг 15-16 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференцияси Покистон томонининг олий даражадаги иштирокининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувлар доирасида умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться