Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
150 нафар битирувчига сертификатлар топширилди
2021-07-02 | Жамият
Жиззах вилоятидаги «Ишга марҳамат» мономарказида қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш марказининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Шу куни мономарказда Россия Федерацияси Краснодар ўлкаси Усть-Лабинск шаҳридаги «Новые люди» масъулияти чекланган жамияти вакиллари томонидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ташкил этилди. Қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш маркази битирувчилари ҳам эгаллаган мутахассисликлари бўйича ушбу танловда иштирок этди. Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар тез кунда Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тартибда юборилади.
Манба: ЎзА