Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшларни бирлаштирган лойиҳа
2021-06-29 | Ёшлар
30 июнь – Ёшлар куни
Пойтахтимизда “Ёшлар ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Унда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов июнь ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кенг қамровдаги фестиваль, танлов, очиқ мулоқот, спорт мусобақалари ва маданий дастурлар хусусида сўз юритди.
Шу муддат ичида 30 дан ортиқ креатив лойиҳалар ўтказилди. Жумладан, “Бўзатов Республика ёшлар овози” фестивали, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар медиа оромгоҳи”, “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” миллатлараро дўстлик фестивали, “Ёшлар ва қонун” ҳуқуқий танловининг республика босқичи, “Талабалар фестивали – 2021” лойиҳаси ҳамда “Энг намунали мактаб сардорлари Кенгаши” танловининг республика босқичи, “Мунозара” интеллектуал турнирининг республика босқичи, “Ёшлар – Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси” фестивали каби йирик лойиҳаларда ёшлар фаол иштирок этди. Бу каби тадбирлар кўплаб йигит-қизларни бир мақсад – юрт тинчлиги ва жамият равнақига ўз ҳиссасини қўшиш йўлида бирлаштирди.
Шунингдек, “Ёшлар ойлиги” якунига қадар ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбирлардан пойтахтимизнинг “ЖАР” спорт мажмуасида ташкил этиладиган “Sport Fest – 2021”мусобақалари ва Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг ёшлар орасида оммалашишида матбуот ва ОАВ ходимларининг ўрни бор.
Шу боис юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш, “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирларни ёритишда кўрсатган ҳамкорлиги учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Манба: ЎзА