Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таиландда ғурур ва ифтихоримиз рамзи — Давлат герби қабул қилинганинг 29 йиллиги нишонланди
2021-06-28 | Маданият
Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Таиланд ҳудудида истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан «Давлат рамзларининг фуқароларда миллий ғурур, фахр-ифтихор туйғуларини юксалтиришдаги роли» мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир давомида мамлакатимиз мустақиллигини ифодаловчи муқаддас рамзлардан бири сифатида Давлат гербининг хориждаги фуқароларимиз ҳаётида тутган ўрни бўйича фикр алмашилди.
Давлат герби – бу ватанимизни бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган рамзи ва тимсоли экани, давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштиргани қайд этилди.
Ўз навбатида, ватандошларимиз Ўзбекистондан узоқда бўлишига қарамай, бағрикенг халқнинг муносиб фарзанди сифатида Давлат гербини муқаддас ва миллий ғурур, деб эътироф этиши ва уни чет элликлар орасида янада танитишда доимо ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишга интилишини таъкидлади.
Давра суҳбатида сўзга чиқққан Таиланднинг «Rajabhat Valaya Alongkon University Demonstration School» менежери ва катта ўқитувчиси Бахтиёр Каримов ва «Chokchai Rangsit school» мактаби инглиз тили ўқитувчиси Муродил Матисманов ўзлари таълим бераётган таиландлик ёшларда Ўзбекистон давлат рамзлари, хусусан, давлат герби, ундаги маънолар тўғрисидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотганини маълум қилди.
Учрашув якунида Бош консулхона томонидан ўтказиладиган анжуманлар ва жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирларда ватандошларимизнинг фаол иштирокини таъминлашга келишилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги