Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди

2021-06-28 | Иқтисодиёт

26 июнь куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 8 йўналишларида жумладан, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасини ривожлантириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш, рақамлаштириш, ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш, туризмни ривожлантириш, меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ва биринчи даражали ишлар белгиланди.

Тегишли кичик гуруҳлар раҳбарлари вилоятда амалга оширилаётган ишлар, долзарб муаммолар ҳақида маълумот бериб, уларни ҳал этиш борасидаги кейинги қадамлар ҳақида сўзлаб берди.

Навоий вилоятининг туман, шаҳар ва барча 307 маҳаллалари кесимида ривожланишнинг бугунги ҳолати таҳлили натижалари кўриб чиқилди. Маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарларга аниқланган муаммоларни атрофлича ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш топширилмоқда.

Навоий вилоятининг 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури ижросининг бориши ўрганилди. Дастур жами 22,3 трлн сўмлик 883 та лойиҳани ўз ичига олади ва уларнинг амалга оширилиши натижасида 15,6 мингдан кўпроқ янги иш ўринлари яратилади. Бир қатор муаммоли масалалар кўтарилди ва ҳар томонлама ишлаб чиқилди. Ижроси юзасидан идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари аниқланган муаммоларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар олдилар. Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги қиймат занжирларини кўпайтириш ва кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эътибор қаратилди ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Йирик саноат корхоналарининг маҳаллийлаштириш дастурини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳудудий импорт таркибини батафсил таҳлил қилиш ва натижалар асосида вилоятда саноат ишлаб чиқаришини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу нуқтаи назардан вилоятда ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва ишга тушириш учун зарур бўлган импорт материаллари ва ускуналарини маҳаллийлаштиришни имкониятларини ўрганиш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини ўрганиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Зарур ҳолларда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан саноат қувватларини жалб қилган ҳолда маҳаллий корхоналар учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бу, ўз навбатида ҳудудлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга имкон беради.

Алоҳида тартибда янги иш ўринлари ташкил этиш ва манзилли рўйхатларга киритилган шахсларнинг бандлигини таъминлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокама этилди (“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”).

Йиғилиш якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга муддатлари ва кутилаётган натижалар аниқ кўрсатилган ҳолда тегишли тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳудудни комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ вилоятда ўз фаолиятини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться