Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловлари ғолиблари тақдирланди

2021-06-25 | Жамият

Маълумки, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Хусусан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 104,3 млрд сўм бўлган 96 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди.

Бугун 8 та фан йўналиши кесимида Фанлар Академияси ҳамда 5 та вазирлик тасарруфидаги 14 та илмий-тадқиқот институтлари, 10 та олий таълим муассасаси, 9 та илмий марказлар томонидан бажарилаётган лойиҳа  раҳбарларига илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 38,2 млрд. сўм бўлган 33 та амалий ҳамда инновацион лойиҳа раҳбарларига сертификатлар топширилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг якуний натижалари қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехнологиялар, тиббиёт соҳасида даволаш технологиялари, ахборот технологиядари соҳасида дастурий маҳсулотлар, мобил иловалар ишлаб чиқишга қаратилган.

Маълумот учун: Жорий йилда умумий қиймати 179,9 млрд. сўм бўлган 158 та тематик мавзу (48 та инновацион, 110 та амалий)лар эълон қилинди.

Ҳозирда 11 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 55,7 млрд сўм бўлган 48 та тематик мавзулар учун танловлар давом этмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон-Туркия” халқаро илмий лойиҳалар танлови“Ўзбекистон-Беларусь” халқаро фундаментал лойиҳалар танлови, “Ўзбекистон-Венгрия”“Ўзбекистон-Россия” илмий ва стартап лойиҳалар танлови ҳам давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться