Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент маслаҳатчиси Адлия вазирлигига ташриф буюрди

2021-06-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти Адлия вазири билан учрашди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов Сэр Сума Чакрабартини адлия тизимида амалга оширилаётган ишлар, ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотлар билан таништирди.  

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига ташриф асносида маслаҳатчи Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича қилинаётган амалий ишлардан хабардор бўлди.  

Аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар меҳмонда катта таассурот қолдирди.  

С.Чакрабарти ҳамда адлия вазири Р.Давлетов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, хусусан коррупцияга қарши кураш ҳамда инглиз ҳуқуқини қўллаш соҳасида эришилган натижалар, шунингдек, қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашди.  

 Н.Абдураимова

Манба: ЎзА

Поделиться