Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзкомназорат ҳамда Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати ўртасида меморандум имзоланди

2021-06-23 | Технологиялар

Жорий йилнинг 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси президентларининг саъй-ҳаракатлари билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари аниқ амалий мазмун билан бойигани алоҳида таъкидланган ҳолда, Олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси, шунингдек Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик, вазирлик ва идоралар ўртасидаги фаол мулоқот натижалари, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари ва икки томонлама ҳамкорликни жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, мазкур ҳужжатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати (Россия Федерацияси) ўртасидаги алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида ўзаро муносабатлар тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандум Ўзкомназорат билан Роскомнадзор ўртасида:

  • ўз фаолиятларини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари, Техник регламент ва иштирокчиларнинг назорат фаолияти билан боғлиқ норматив ҳужжатларни алмашиш;
  • алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида назорат-текширув фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ қўшма тадбирларни ўтказишда, шу жумладан конференциялар, семинарлар, тренинглар, симпозиумларимни ташкил этишда бир-бирларига кўмаклашиш;
  • мониторинг тизимлари, маълумотлар узатиш тармоқлари, мобил алоқа хизматларининг сифатли ишлаши, шу билан бирга ахборот тизимларини назорат қилиш;
  • алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида икки давлат қонунчилиги ижроси натижалари, шунингдек қоидабузарларга нисбатан таъсир чоралари ва молиявий санкциялар қўллаш тартиби ҳақида маълумот алмашиш;
  • ахборот технологиялари воситасида, хусусан Интернет тармоғида ишлов бериш фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш масалаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться