Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро конференцияда иштирок этиш тўғрисида
2021-06-22 | Сиёсат
2021 йил 23 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов онлайн шаклда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари ҳамкорлиги бўйича “Иқтисодий ривожланиш учун эпидемияга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади.
Ушбу макроминтақа ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадиган тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси ҳудудида коронавирус пандемияси оқибатларини тезроқ бартараф этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш ва унинг ўсиш суратларини таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги