Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши

2021-06-22 | Сиёсат

Жорий йилнинг 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда Давлатларимиз раҳбарларининг саьй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон - Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари аниқ амалий мазмун билан бойигани алоҳида таъкидланди.
 
Қайд этилганидек, Олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси изчил таьминланмоқда. Вазирлик ва идоралар фаол мулоқот олиб боришмоқда, турли даражадаги ташрифлар ташкил қилинмоқда, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари белгиланмоқда. 
 
Ушбу барча фаол алоқалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифининг кун тартиби мазмунини бойитишга хизмат қилмоқда.
 
Ҳукумат раҳбарларининг маьлум қилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.
 
Пандемияга қарамай, йил бошидан ўзаро савдо суръатларининг ўсиши таъминланган.  Жорий йилнинг ўтган даврида  товар айланмаси ҳажми 15 фоизга ошди.
 
Икки мамлакат Президентлари томонидан ҳукумат раҳбарлари зиммасига яқин даврда товар айланмасини 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Икки томонлама савдо ҳажмининг барқарор ўсиши таъминланса, ушбу натижага эришиш мумкин.
 
Россия Ўзбекистоннинг  йирик сармоядорларидан биридир. 
 
Россия  компания ва банклари маблағлари Ўзбекистоннинг асосий тармоқлари – нефть ва газ, кон металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа  соҳаларга йўналтирилган.
 
Ўзбекистонда  Россия капитали иштирокида 2 мингдан зиёд корхоналар  фаолият олиб бормоқда. 
 
Йиғилишда шунингдек, транспорт, таьлим, тиббиёт, ташқи меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 
 
Йиғилиш якунлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться